Қишлоқ хўжалигида ҚҚСни ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ–153-сон, 04.09.2025 й.) қабул қилинди.

    2026–2027 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида расмий товар айланмасини камида 3 баравар ошириш Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб белгиланди.

    Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан:

    • қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализацияси учун ҚҚСнинг “ноль” ставкаси жорий қилинади;
    • қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 3 кунда автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

    Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан ишлаб чиқилган товарларни айнан 1 та етказиб бериш занжири бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишда электрон ҳисобварақ-фактураларни хавф даражасига қараб реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш тизими жорий қилинади.

    Бунда юқори хавф даражасига эга электрон ҳисобварақ-фактураларнинг улуши ҳисобот даврида расмийлаштирилган жами электрон ҳисобварақ-фактуралар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги назарда тутилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates