Мингга яқин тадбиркорга 1,3 трлн сўм ҚҚС бир кунда қайтарилди

    2025 йилнинг I ярим йиллигида «ААА» тоифадаги 934 та тадбиркорлик субъектига 1,3 трлн сўм ҚҚС автоматик равишда бир кунда қоплаб берилди.

    Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

    Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва рағбатлантиришни назарда тутади.

    Энг юқори «ААА» тоифадаги рейтингга эга тадбиркорларда:

    • солиқ текширувлари ўтказилмайди, жиноят ишлари доирасида ўтказилган текширишлар бундан мустасно.

    ҚҚС суммаси 1 кун ичида қоплаб берилади, шу билан бирга камерал солиқ текшируви ўтказилмайди.

    Давлат корхоналари ҳамда устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

    2024 йилда «ААА» тоифадаги 1 099 та тадбиркорлик субъектига 1 932,8 млрд сўм ҚҚС ҳеч қандай текширувларсиз, бир кунда автоматик равишда қайтариб берилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates