Қишлоқ хўжалик экинларини зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ҳолати қандай?

    АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти директори Азимжон Анорбоев бу йўналишда амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари ҳақида маълумот берди.

    Агентлик ва илмий-амалий лойиҳалар ҳисобидан моддий техник база 4,0 млрд. сўмга тенг жиҳозлар билан билан таъминланди. Қишлоқ хўжалигининг 50 турдаги зарарли организмларининг 11 мингдан ортиқ коллекциялари яратилди. Мавсумда қишлоқ хўжалиги экинларини зарарли организмлардан ҳимоя қилиш бўйича фермерлар ва агрокластерларга 200 га яқин кўргазмали амалий-ўқув семинар ташкил этилди.

    Хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишидан экспортига қадар бўлган талаблар бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида 143 нафар мутахассис, 67 нафар илмий ходим, фермер ва деҳқон хўжаликларининг 512 нафар вакили, жами 722 нафар ходимларнинг малакаси оширилди.

    “CABI” халқаро экспертлари иштирокида 42 турдаги экинлар бўйича Ўсимликларни уйғунлашган ҳимоя қилиш дастури (IPM) тўлиқ шаклда ишлаб чиқилиб, QR-код орқали Агентликнинг “Agroko‘makchi” мобил иловасига бириктирилди.

    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси-илмий институти ва ТСТ агро кластер билан ҳамкорликда ўзаро меморандум имзоланди ҳамда ғўза, ғалла ва дон дуккакли экинларни зарарли организмларга қарши кураш бўйича ҳамкорликда тажрибалар амалга оширилмоқда.

    Пестицид ва агрохимикатларни синовларни ўтказиш юзасидан услубий кўрсатмалар ҳақида қўлланма ишлаб чиқилди.

    “Карантин хизмати − деҳқонга кўмакчи” лойиҳаси доирасида ер эгалари ва томорқа ер эгалари иштирокида ҳар хафта онлайн “Эркин мулоқот” олиб борилиши йўлга қўйилди. Халқаро ҳамкорлик йўналишида Италия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Туркия, Қирғизистон каби мамлакатларда ходимларнинг малака оширилиши таъминланди.

    ФАОнинг мутахассислари билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида биопестицидларни синовдан ўтказилди. Экспорт ва импорт жарёнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро талаблар асосида қўлланмалар ишлаб чиқилди. Илмий-тадқиқот институти олимлари ўсимликларни хавфсиз, самарали ҳимоя қилиш йўналишида ўз илмий изланишларини давом эттирмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates