Қон босими нега “ўйнайди”?

    Қон босими — инсон саломатлигининг энг асосий кўрсаткичларидан бири бўлиб, организм тўқималарида моддалар алмашинувини таъминлайди. Шу боис унинг меъёрдан ортиқ пасайиши ёки кўтарилиши соғликка зарар етказиши мумкин.

    Аммо баъзи инсонлар борки, уларда артериал босим тез-тез “ўйнайди”. Хўш, бу нима билан боғлиқ?

    Мазкур саволга олий тоифали шифокор Раъно Носирова жавоб берди.

    — Дарҳақиқат, айрим кишиларда кўпинча қон босими кескин пасайиб, баъзан кўтарилиб кетади, — дейди мутахассис. — Ҳар икки ҳолатда ҳам инсон ўзини ёмон ҳис қилади. Бунга эса одатда қон томирларининг вегетатив дистонияси, яъни уларнинг кенгайиши ёки торайиши сабаб бўлади.

    Қолаверса, меъёрдан кўп қаҳва ичиш, стресс ва ортиқча ақлий юкламали иш, сурункали уйқусизлик, эндокрин ўзгаришлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, психо-эмоционал бузилишлар ва об-ҳаво ўзгариши ҳам қон босимининг тез-тез “ўйнаши”га олиб келиши мумкин.

    Бундан ташқари, аёлларда ҳайз олди синдроми, ҳомиладорликнинг муайян босқичлари, гормонал ўзгаришлар ва нотўғри овқатланиш сабабли бундай ҳолат кузатилади.

    Шу боис, аввало, қон босимининг тез-тез ўзгаришига сабаб бўлаётган омилни аниқлаш, бунинг учун эса шифокорга мурожаат қилиш лозим. Мутахассис томонидан тайинланадиган диагностик текширувлар эса бундай беқарорликнинг асл сабабини аниқлашга ёрдам беради.

    Шунингдек, соғлом овқатланиш, кун тартибини тўғри ташкил қилиш қон босимининг меъёрда бўлишига кўмаклашади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates