Қўнғирот туманида замонавий аэропорт қурилади

    Транспорт 12 январ 2022 1958

    Қўнғирот туманида барча қулайликларга эга замонавий аэропорт қурилади. Бу ҳақда Қўнғирот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, Қўнғирот тумани ҳокимининг 2021 йил 13 декабрдаги Қўнғирот тумани ҳудудида аэропорт қуриш учун ер майдони ажратиб бериш юзасидан Қурилиш вазирлиги ва бошқа масъул идораларга қилган мурожаати қаноатлантирилди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21-28-13-сонли қарори билан тасдиқланди.

    Қарорга мувофиқ, Қўнғирот туманидан аэропорт қуриш учун 256,0 гектар ер майдони ажратилди.

    Қурилиши режалаштирилган аэропортда самолётлар ва йўловчилар учун барча қулайликлар яратилади.

    Аэропорт ҳудудида учиш-қўниш йўлаги, дам олиш хонаси, ошхона, савдо мажмуаси ва дам олиш маскани қурилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates