баннер
16 мар 2025
23:39

    Қўқонда тез тиббий ёрдам машинасида ўтин ташиган ҳайдовчи ишдан бўшатилди

    Ижтимоий тармоқларда “Қўқонда тез тиббий ёрдам машинаси ўтин ташимоқда” сарлавҳасида видеолавҳа тарқалди.

    Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳолат юзасидан маълумот берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 13 март куни Қўқон шаҳар 10-сонли оилавий поликлиникага тегишли тиббий ёрдам автомашинасида ҳайдовчи Ғ.А. ўз бошимчалик билан дарахт кўчатларини юклаган ҳолатда ҳаракатлангани аниқланди.

    Поликлиникада ушбу ҳолат бўйича Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси масъуллари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказилиб, ҳайдовчи Ғ.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

    Шунингдек, поликлиника бош шифокори Ф.М.га ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани, автомашиналардан унумли ва самарали фойдаланиш чораларини кўриш бўйича ҳайдовчилар ўртасида етарли даражада йўриқнома ўтказиб, тушунтириш ишларини олиб бормагани учун ҳайфсан интизомий жазоси берилди.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech