Қорақалпоғистон Республикасида 2 трлн 476 млрд сўм инвестициялар ҳисобига 66 та лойиҳа ишга туширилади

    Саноат 10 апрел 2021 711

    Республикамизда қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш мақсадида ҳудудларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, мамлакатимизнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланмиш Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бу борада тизимли ишлар йўлга қўйилган.

    Маълумотларга кўра, 2020 йилда Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари йўналишида жами 304 корхона фаолият кўрсатиб, 464,4 млрд сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган ва ўсиш суръати 110 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 2020 йилда жами қиймати 184,7 млрд.сўм ўзлаштириш ҳисобига 94 та лойиҳа ишга туширилиб, 729 та иш ўринлари яратилган.

    Мазкур ишларнинг узвий давоми сифатида 2021-2023 йилларда ҳам ҳудудда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 2 трлн 476 млрд сўм бўлган жами 66 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Эътиборлиси, лойиҳаларни молиялаштириш 59 фоизи ёки 134,3 млн доллари хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан амалга оширилади. Инвестиция лойиҳалари асосан Қораўзак, Мўйноқ, Элликқалъа, Амударё, Беруний, Шуманай, Чимбой, Нукус шаҳри ва туманида ишга туширилади. Таҳлилларга кўра, жорий йилда жами 227,6 млрд.сўм инвестициялар, шундан 14,9 млн. доллари хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан ўзлаштирилди.

    Саноатлашган Қораўзак туманида энг йирик лойиҳалардан бири «КАРАКАЛПАК ЦЕМЕНТ» МЧЖда амалга оширилади. Корхонада 558,2 млрд сўм инвестиция ҳисобига цемент ишлаб чиқариш қувватлари 1,1 млн тоннага оширилади, ушбу лойиҳа 2022 йилда ишга туширилади.

    Шунингдек, Қораўзак туманида вермикулит тошидан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, йилига 10 минг тонна вермикулит концентрати ишлаб чиқаришга ихтисослашган «ТРИУМФ-ВEРМИCУЛИТ» МЧЖ ташкил эталид. Шунингдек, «СВEРХБEЛПРОЭКТ» МЧЖда вермикулит концентратини ишлаб чиқаришни 3 минг тоннага кенгайтириш ҳамда «Бўстон Тальк» МЧЖда 216 минг кв м вермикулитдан иссиқлик сақловчи плиталар каби экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.

    Мўйноқ туманида «Мўйноқ ЛДСП " МЧЖ томонидан умумий қиймати 87,2 млрд сўм инвестиция ҳисобига йилига 50 минг куб метр қамишдан ДСП ва ЛДСП маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати яратилади. Эътиборлиси, ушбу корхонани фойдаланишга топшириш учун 5,4 млн доллар хорижий кредитлар жалб этилган. Лойиҳа амалга оширилгач 150 та янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, ушбу туманда «Wаве технологй» МЧЖда 50 млрд сўм инвестиция ҳисобига 15 минг тонна керамик маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Ҳудудда иссиқлик сақловчи замоавий газобетон блоклар ишлаб чиқариш бўйича ҳам лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда Конликўл туманида «Қонликол ипаги» ХКда 3.0 минг куб метр, Хўжайли туманида «Имкон Замон» МЧЖда 10 минг куб метр ва Элликқалъа туманидаги «Наби Газоблок Таъминот» МЧЖда 5,0 минг куб метр газобетон блоклари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Нукус шаҳрида ҳам «КАРДАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАҲСУЛОТЛАРИ» МЧЖда 100 минг метр кв тобланган ойна, «Бриcкс Тиле транс сервиcэ» МЧЖда йилига 10 миг куб метр темир бетон буюмлари ва «Нукус Лак Бўёқлари» МЧЖда йилига 8,5 минг тонна шпатлёвка, лак-бўёқ маҳсулотлари ва ПВА елими ишлаб чикариш қувватлари ишга туширилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates