Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда автокредит маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қорақалпоғистон ва Қашқадарё вилоятида автокредит маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “L.N.” МЧЖ масъул шахслари “D.” МЧЖдан “ISUZU” русумли юк машинасини сотиб олгандан кейин гаровга қўйиш шарти билан ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағининг 595 млн сўмини ушбу МЧЖ орқали нақдлаштириб олиб талон-тарож қилганликлари аниқланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тергов қадар текширувда фуқаро Б.Э. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган “Kia Karnival” русумли автомашинани сотиб юбориб, банк манфаатларига 354,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates