Жиззахда кредит қарздорлиги бўлган фуқаро қайнотасининг ер тўласидан топилди

    Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида кредит қарздорлигини вақтида тўламай келган фуқаро вилоят ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбирда қайнотасининг ер тўласидан топилди.

    Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, Жиззах шаҳрининг “Раваллиқ” маҳалласида яшовчи 36 ёшли фуқаро 2022 йилда тижорат банкидан 2 млрд 150 млн сўм миқдорида кредит олган. Аммо, у 1125 бошли чорва молларини сотиб олиш учун ажратилган ушбу маблағни мақсадли ишлатмагани аниқланди.

    Жиззах ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида фуқаро Жиззах шаҳарининг Оққўрғон маҳалласидаги қайнотасининг яшаш уйи ер тўласида яшириниб ётгани аниқланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

    Ҳолат бўйича шу йилнинг 4 март куни ушбу фуқарога вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates