Шуҳрат Тешаев 2014-2016 йилларда Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлган.
2016-2018 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори, 2018-2019 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, бунгача Шуҳрат Тешаев Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.