Қорақалпоғистонда илк шамол электр станцияси турбиналари қад ростлади

    “Нукус-1” лойиҳаси тўлиқ ишга тушиши натижасида ҳар йили 350 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилишига имконият яратилади, ўртача 100 миллион куб табиий газ сарфи тежалади, ҳавога 180 минг тонна карбонат ангидрид гази чиқиндилари тарқалиши камаяди.

    Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев Қораўзак тумани “Қойбақ” ОФЙ ҳудудида барпо этилаётган “Нукус-1” лойиҳаси қурилишида бўлди. Умумий қиймати 107 миллион доллар, қуввати 100 Мегаватт бўлган лойиҳа доирасида ҳар бирининг қуввати 6,5 Мегаватт бўлган 16 та шамол турбинаси генераторлари барпо этилади.

    Бугун 3 та турбина тўлиқ қуриб битказилган, шунингдек, 1 та турбина қурилиши яқин кунларда якунланади. Асосийси, лойиҳани амалга оширишда 150 дан ортиқ маҳаллий фуқаролар бандлиги таъминланган.

    “Нукус-1” лойиҳаси тўлиқ ишга тушиши натижасида ҳар йили 350 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилишига имконият яратилади, ўртача 100 миллион куб табиий газ сарфи тежалади, ҳавога 180 минг тонна карбонат ангидрид гази чиқиндилари тарқалиши камаяди.

    Бундан ташқари, Қораўзак тумани “Қойбақ” ОФЙ ҳудудида умумий қиймати 220 миллион долларлик яна бир “Нукус-2” лойиҳаси ҳам амалга оширилиб, 26 та шамол турбинаси генераторлари қурилади.

    Лойиҳанинг қурилиш ишларида 200 дан ортиқ маҳаллий фуқаронинг бандлиги таъминланиши режалаштирилган ва ишга туширилгандан сўнг ҳар йили 794 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилишига имконият яратилади.

    Бундан ташқари, “ACWA Power” компаниясининг Қўнғирот туманида умумий қуввати 2000 мегаваттли шамол электр станциясини қуриш бўйича яна 4 та лойиҳаси амалга оширилиши ҳам белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates