баннер
16 апр 2025
12:21

    Токио 2040 йилгача қайта тикланадиган энергия улушини 50 фоизга етказмоқчи

    Япония ҳукумати 2040 йил мамлакат энергетика мувозанатида қайта тикланадиган энергия манбалари ҳиссасини 40-50 фоизга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар тарқатган.

    Бундай натижага эришиш учун энергиянинг самарадорлиги, чидамлилиги каби муҳим кўрсаткичлар бўйича муқобил воситалардан, шунингдек шамол электр станцияларидан устун бўлган эгилувчан қуёш панелларидан фойдаланиш талаб этилади.

    15 йилдан сўнг, ҳукумат томонидан ишлаб чиқилаётган энергетика режаси лойиҳасига кўра, умумий эҳтиёжнинг қарийб 20 фоизини атом энергетикаси, 30-40 фоизини эса иссиқлик электр станциялари қоплайди.

    Амалдаги режада эса 2030 йилгача қайта тикланадиган энергия 36-38, атом электр станциялари 20-22, иссиқлик электр станциялари 41, водород ва аммиак 1 фоизни ташкил қилиши белгиланган.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech