Қорақалпоғистондан хазина топилгани айтилган хабарга Маданий мерос агентлиги изоҳ берди

    Ижтимоий тармоқларда Элликқалъа туманида жойлашган «Ақчакўл» туристик-рекреацион зонасида «Ақчакўлда хазина топилди» сарлавҳаси остида видеомурожаат тарқалди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан тегишли тартибда жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борганини маълум қилди.

    Қайд этилишича, соҳилдан ҳеч қандай маданий қимматга эга археологик топилма ёки хазина топилган эмас. Тасвирлардаги тангалар эса бугунги кунда муомалада бўлган 2018 ва 2022 йилда чиққан 200, 500 ҳамда 1000 сўмлик тангалар эканлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармаси ҳамда Элликқалъа тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида далолатнома расмийлаштирилди.

    Ўрганишлар давомида видеомурожаатда келтирилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланди.

    Маданий мерос агентлиги фуқароларни текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка, фақат расмий манбаларга таянишга ҳамда маданий мерос объектларига нисбатан масъулият билан муносабатда бўлишга чақирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates