Ҳужжат ҳукуматнинг 2019 йил 4 октябрдаги қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади. Унга кўра, Мустақиллик майдони кўчасида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биносини ҳам рўйхатга киритиш кўзда тутилмоқда.
Рўйхатга яна 130 га яқин объектларни киритиш режалаштирилган. Улар орасида масжидлар, музейлар ва турар жой бинолари ҳам бор. Тошкент шаҳри Шота Руставели, Бешёғоч кўчаларидаги қатор уйлар, Санъашунослик илмий-тадқиқот институти биноси, Павел Бенков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби бинолар мажмусини Архитектура ёдгорликлари позициясида рўйхатга киритилиши кутилмоқда.








