Қорақалпоғистонлик ёшлар учун квоталар тақсимланди

    Президент фармони билан Қорақалпоғистон Республикасида доимий истиқомат қиладиган ва умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тугатган ёшлар учун давлат гранти асосида қўшимча 3 минг квота, тўлов-контракт асосида эса 6 минг 500 квота ажратиш белгиланган эди.

    Қорақалпоғистон ҳудудлари ва йўналишлари кесимидаги эҳтиёжга кўра, тўплаган балл кетма-кетлигида 3 мингта грант жойлари ажратиб олинди.

    Яъни, юқори балл билан контрактга кирган ёки юқори балл билан ўқишга кира олмаган абитуриентлар грантга ўтказилди.

    Шунингдек, ўқишга кира олмаган 6 минг 500 абитуриент тўплаган баллининг кетма-кетлиги бўйича контракт асосида талабаликка тавсия этилди.

    Давлат грантига ўтказилган ва тўлов-контрактга кирган абитуриентларнинг рўйхати олий таълим муассасаларига жўнатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates