“Қорасув” ва “Учқурғон” чегара божхона постлари тикланмоқда

    Бугун узоқ йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги “Қорасув” ва “Учқурғон” чегара божхона постлари фаолияти қайта тикланмоқда.

    Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

    Давлатимиз раҳбарининг қўшни давлатлар билан дўстона, очиқ, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсати туфайли сўнгги етти йилда биргина Қирғизистон билан товарларнинг ташқи савдо айланмаси 3 баробар ошди.

    Қирғизистон билан чегарада жойлашган божхона постлари орқали ҳаракатланган фуқаролар, юк автотранспортлари ва темир йўл вагонлари сони 7 баробарга ошди.

    2017 йилда иккала давлат ўртасида 2,3 миллион нафар фуқаро ҳаракатланган бўлса, бу рақам 2023 йилга келиб 16 миллионга етди.

    Айниқса, қирғиз ҳамкорлар билан товарлар экспорти ва импортини амалга ошираётган тадбиркорлар сони салкам уч баробарга етди.

    Бугун узоқ йиллик танаффусдан сўнг фаолияти қайта тикланаётган “Қорасув” ва “Учқурғон” чегара божхона постлари юқоридаги кўрсаткичларининг янада ошишига ижобий рағбат беради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates