Қўриқхона ҳудудида ноёб жонивор - Қорахолдор калтакесак аниқланди

    Яшил сайёра 28 май 2022 2076

    «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ходимлари томонидан олиб борилган навбатдаги назорат ишлари давомида қўриқхона ҳудудида Қорахолдор калтакесак жонивори аниқланди.

    У заиф, камайиб бораётган, локал тарқалган тур сифатида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган, дея хабар беради қўриқхона ахборот хизмати

    Маълумот учун, Қорахолдор калтакесак февраль-ноябрь ойларида фаол ҳаёт кечиради. Ўз инида ёки ҳашаротлар ва кемирувчилар уяларида яшайди ҳамда ўша ерда қишлайди. Март ойида жуфтлашади. Бир йилда 2–3 марта – апрель–июнь ойларида – 4–9 тадан тухум қўяди. Болалари май–июль ойида тухумни ёриб чиқади ва кейинги йили баҳорда жинсий вояга етади. Майда ҳашаротлар, кўпоёқлилар ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади.

    Қўриқхона инспекторлари томонидан назорат тадбирлари давом этмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates