Қўйлиқда юк машина пиёдани босиб кетди

    Хавфсизлик 20 октябр 2020 1022

    Ижтимоий тармоқларда «Бугун Қўйлиқ ҳудудида одам юк машинаси остига кириб кетиб тахминан 100-200 метр судралиб келиб тушиб қолгани айтилаётган видео тарқалди» сарлавҳаси остида видео тарқалган.

    20 октябрь соат 10:00 ларда Тошкент шаҳар Сергели тумани Янги Қўйлиқ кўчаси «Давр банк» биноси қаршисида «МАН» русумли юк машинаси пиёдани босиб кетган.

    Маълум бўлишича, «МАН» русумли юк транспорт воситаси ҳайдовчиси автомашинани бошқариб келиб, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб, яшил чироқ ёниши билан яна ҳаракатини давом эттиришни бошлаган.

    Лекин шу пайти қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан, юк автомашинасининг олд ўнг томонидан бир пиёда кесиб ўта бошлаган. Кўрмай қолган ҳайдовчи автомашинада уни босиб кетган.

    Натижада 59 ёшли пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates