Қозоғистон бозорида талаб юқори бўлган товар ва хизматларнинг рақобат устунлиги баҳоланди

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган, Қозоғистон бозорида талаб ва қизиқиш юқори бўлган товар ва хизматларнинг рақобат устунлигини баҳолади.

    Тадқиқотда ҳудудий иқтисодиётда кенг қўлланиладиган RCA (Revealed comparative advantage) вa HHI (Herfindahl–Hirschman index) индекслар тизимидан фойдаланилди ва танлаб олиш жараёни Ўзбекистондан 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Қозоғистонга экспорт қилинган 59 та товар ва хизматлар бўйича ўтказилди.

    Қозоғистон етакчи савдо ҳамкоримиз бўлиб, Ўзбекистон экспортида дунё мамлакатлари орасида Россия, Хитой ва Туркиядан кейин 4-ўринни эгаллайди. Тадқиқот давомида Қозоғистон бозори учун энг жозибадор бўлган қуйидаги 11 хил товар ва хизматлар аниқланди:

    I гуруҳ – экспорти нисбатан диверсификация қилинган сабзавот ва мевалар, тўқимачилик маҳсулотлари, кийим-кечак, қурилиш материаллари. Бу табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришнинг нисбатан паст капитал сиғими ва маҳаллий аҳолининг тадбиркорлик йўналишидаги фаоллиги билан боғлиқ.

    II гуруҳга экспорт концентрациясининг ўртача даражасига эга бўлган рангли металлар, пластмассалар, чўян ва пўлат киритилди. Бунда ресурслар билан таъминланганлик (углерод хомашёсининг қазилма конлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё вилояти; темир рудаси Тошкент ва Самарқанд вилоятлари; рангли металл рудаси - Навоий, Тошкент вилоятлари) ишлаб чиқаришнинг капитал сиғими ва йирик бизнеснинг устунлик роли асосий омиллар бўлди.

    III гуруҳга электр ускуналар (Тошкент шаҳри), автомобиллар (Андижон ва Самарқанд вилоятлари), энергия ишлаб чиқарувчи ускуналар (Андижон вилояти) ва хизматлар (Тошкент шаҳри) кирди. Ушбу товарлар экспортининг концентрацияси мураккаб технологик жараён, юқори малакали кадрлар, инвестициялар ва инновацияларга эҳтиёж билан боғлиқ.

    Умуман, Қозоғистон бозорида Ўзбекистон ҳудудлари мавқеининг мустаҳкамланиши учун қўшимча имкониятларни излаб топиш товарлар ва хизматлар бўйича экспортни қуйидагилар ҳисобига диверсификация қилишга боғлиқ:

    - ҳудудлар (Андижон, Самарқанд, Жиззах, Хоразм вилоятлари) дан автомобиллар, энергия ишлаб чиқарувчи ускуналар, электр асбобларни экспорт қилишнинг потенциал афзалликларини кенгайтириш;

    - юқори қўшимча қийматли, юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечакларни экспорт қилишга ўтиш (Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари).

    - ҳудудий экспорт имкониятларини оширишнинг драйвери сифатида юқори технологияли маҳсулотлар (органик кимёвий моддалар - Бухоро ва Тошкент вилоятлари; тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари - Самарқанд ва Андижон вилоятлари; ўлчов асбоблари - Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари)ни ишлаб чиқариш қувватларини ошириш.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти матбуот хизмати

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates