Молиявий технологиялар бозори: дунё ва биз

    Дунёдаги молиявий технологиялар бозорининг ҳолати таҳлил қилинди.

    Финтех (молявий технологиялар) — инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда молиявий хизматлар кўрсатиш: Big Data, сунъий идрок ва машиналарни ўрганиш, роботлаштириш, блокчейн (умумий тармоққа бирлаштирилган кўплаб компьютерларга тақсимланган маълумотларни шифрлаш ва сақлаш), булут технологиялари, биометрика ва бошқалар.

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари таҳлилига кўра, 2013 – 2022 йилларда финтех банкларнинг активлари анъанавий банкларнинг активларига қараганда кўпроқ, аниқроғи 105 фоизга ўсган. Анъанавий банкларда эса бу кўрсаткич 75 фоизни ташкил этган.

    2023 йилда глобал молиявий технологиялар бозори 165,17 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу 2021 йилдагига нисбатан 57 фоиз (105,41 миллиард доллар) кўп.

    Финтех стартапларининг энг катта улуши Америка (44,1 фоиз), Европа, Яқин Шарқ ва Африка (36,7 фоиз, 2018 йилдагига нисбатан энг катта ўсиш – 2,7 марта), Осиё-Тинч океани минтақаси (19,2 фоиз)га тўғри келади.

    2026 йилга борганда финтех саноати 324 миллиард долларгача ўсиши прогноз қилинмоқда. Бунга автоматлаштириш технологияларининг ривожланиши ҳамда онлайн ва иловаларга асосланган хизматларнинг тобора кенгайиб бориши кўмак беради.

    Экспертлар Осиё-Тинч океани минтақасида молиявий технологиялар бозорининг юқори ўсиш суръатларини прогноз қилган ҳолда, 2021–2030 йилларда ўртача йиллик ўсиш суръати 22,1 фоизни ташкил қилишини кутмоқда. Натижада, Осиё молиявий технологиялар бозори энг истиқболли бозорга айланиб, АҚШ бозорини ортда қолдиради.

    Айни пайтда Ўзбекистон фаол ривожланаётган финтех бозори ҳисобланади. Биринчидан, бу ерда 3 та банк рақамли асосда фаолият юритмоқда (“TBC Bank” AK, “ANOR BANK” AK, “UZUM BANK” AK).

    Иккинчидан, мамлакатимизда 3 та тўлов тизими оператори мавжуд (узcард, ҳумоcард, унитедфинтеч).

    Учинчидан, тўлов ташкилотлари реестрида 52 та компания рўйхатга олинган.

    Тўртинчидан, 6 та банк 17 та электрон пул тизимини ишлаб чиқиш ва ишга туширишда қатнашди.

    Бешинчидан, молиявий соҳада бажарилган ва сотилган инновациялар ҳажми 6 йил ичида икки баробар ошди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates