Яна бир маҳсулотимизга АҚШ бозорига кириш сертификати берилди

    BMB Za’faron маҳсулоти USDA Organic (АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган экологик сертификат)сертификатига эга бўлди.

    BMB Zaʼfaron бренди остида етиштирилаётган заъфарон маҳсулотининг экспорт ҳажмини ошириш ва унинг географиясини кенгайтириш мақсадида Control Union Certifications (Нидерландия) ташкилоти билан ҳамкорликдаги Euro Cert компанияси ёрдамида USDA organic сертификатини олиш бўйича ишлар якунига етди.

    Узоқ йиллар давомида Euro Cert компанияси мутахассислари томонидан заъфарон плантациясида маҳсулотни экиш, етиштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш, териб олиш, қайта ишлаш ва сақлаш, қадоқлаш жараёнлари тўлиқ ўрганиб чиқилди. Маҳсулот эса Европанинг энг мураккаб бўлган синов лабораторияларидан бир неча маротаба муваффақиятли ўтди.

    USDA organic — бу АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган экологик сертификат. Сертификатлаш фақат малакали ва ваколатли USDA organic ходимлари томонидан амалга оширилади. USDA ёки Миллий органик стандарт мамлакат фуқароларини соғлом ва табиий органик маҳсулотлар истеъмолига ўтказиш учун ноёб миллий дастурнинг бир қисми сифатида қабул қилинган. Бугунги кунда USDA organic деб белгиланган маҳсулотлар камида 95 фоиз экологик тоза табиий ингредиентларни ўз ичига олиши кафолатланади.

    BMB Zaʼfaron мана шундай мураккаб ҳисобланган қатор халқаро ташкилотларнинг энг нозик синов лабораторияларидан муваффақиятли ўтди. Бундан ташқари, BMB Zaʼfaron бренди остидаги маҳсулот Европанинг “Analisi Chimiche Ed Ecologiche Sas”, “Laboratori di Ricerche Analitiche e Tecnologiche su Alimenti e Ambiente” (Италия), “QC LAB McCormick France” (Франция) ҳамда Чонг Кинингсон (Корея Республикаси) лабораторияларида икки босқичли чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилиб, ISO 3632-1/2011 халқаро стандартлари асосидаги таҳлил натижасида ранг, ҳид ва таъм кўрсаткичлари бўйича I категория сифат даражаси сертификатига эга бўлди. Бундай сертификат шу кунгача саноқли компаниялар маҳсулотларига берилган.

    Шунингдек, АҚШ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармаси (FDA — Food and Drug Administration) Ўзбекистондан АҚШга BMB Zaʼfaron бренди остида заъфарон маҳсулотини импорт қилишга рухсат берди.

    Эндиликда BMB Zaʼfaron тарихида янги босқич бошланди. Яъни унинг экспорт географияси янада кенгайиб, АҚШ ва Шимолий Америка қитъаси бозорларига кириб бориш ҳамда забт этиш бўйича янги имкониятлар эшиги очилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates