Қозоғистонда қуллиқда ушлаб турилган фуқаро ҳақида тарқалган хабар юзасидан ахборот берилди

    Воқеа-ҳодисалар 18 ноябр 2020 558

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаросининг меҳнат қуллигида ушлаб турилгани тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабарлар тарқалгани муносабати билан мамлакатимизнинг Aқтау шаҳридаги Бош консулхонаси қуйидагиларни маълум қилади.

    Aқтўбе вилояти полиция департаменти маълумотларига кўра, Қозоғистон ҳудудида ноқонуний равишда бўлган шахсларни топиш бўйича режали тадбирлар давомида 1962 йил 2 майда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.Б. аниқланган.

    Унинг иш берувчисига нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 128-моддасида кўзда тутилган “Одам савдоси” бўйича жиноят иши қўзғатилган.

    М.Б. Қозоғистонга 1996 йилда келган, 2004 йилда доимий яшаш рухсатномасини олган ва Қозоғистонда мунтазам яшайди.

    Ҳуқуқни муҳофаза қиливчи органлар вакиллари билан суҳбат чоғида М.Б. ҳозирги иш берувчисига нисбатан шикояти йўқлигини, иш, яшаш ва иш ҳақи шартлари ўзини қониқтиришини, Ўзбекистонга қайтиш нияти йўқлигини ва Олмаота шаҳрига, Қозоғистон фуқароси бўлган қизининг уйига кўчиб ўтишни режалаштираётганини билдирди.

    Жиноий иш аломатлари йўқлиги ва меҳнат қуллиги фактлари тасдиқланмагани муносабати билан қўзғатилган жиноят иш ёпилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates