Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ишбилармонлари йиғилади

    Бизнес 4 октябр 2023 1320

    Жорий йил 4 октябрда Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтади.

    Форум Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, икки давлат ишбилармонлар доираси вакиллари иштирокида ўтказилади.

    Шунингдек, Тадбир доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашларининг қўшма йиғилиши, шунингдек, “Россия ва Ўзбекистон: тараққиётнинг янги имкониятлари” мавзусида кўргазма бўлиб ўтади.

    Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилади.

    Форум давомида транспорт-логистика, саноат, туризм ва ёшлар соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама этилиши режалаштирилган, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates