Қумқўрғонда Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

    Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспортни оммалаштириш, бу соҳада мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида юртимизда босқичма-босқич рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил қилинмоқда.

    Мазкур ўқув марказларидан яна бири Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида ўз иш фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув марказ Сурхондарё вилоятида ташкил этилган ўн биринчи ўқув маркази ҳисобланади.

    Замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланган марказда компьютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш, дизайн, компьютер графикаси асослари каби ихтисослашган ўқув курслари ташкил этилади. Мухтасар айтганда, ўқув марказида аҳоли ва ёшларнинг замонавий ахборот технологиялари соҳасида билим эгаллаши ҳамда малакасини ошириши учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган.

    Шу билан биргаликда, ўқув марказида тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакасини ошириши режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates