Қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,2 фоизга ўсди

    Урбанизация 16 сентябр 2020 529

    Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда жами 55,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-август ойларига нисбатан 6,5 фоизни ташкил этди.

    2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 39,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 мингтага ошди.

    Жами қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони кўпайишининг асосий омили бу бино ва иншоотлар қуриш ишларининг ўтган йилга нисбатан 6,6 фоизга (жами қурилишдаги улуши 58,0 фоиз), фуқаролик объектларини қуриш 21,6 фоизга (жами қурилишдаги улуши 9,5 фоиз), ихтисослаштирилган қурилиш ишларининг 19,4 фоизга (жами қурилишдаги улуши 32,5 фоиз) ўсишидир.

    Қурилиш ишлари 2019 йилнинг январь-август ойларига нисбатан 27,2 фоизга кўп бажарилган бўлиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 2019 йилнинг мос давридаги кўрсаткич даражасидан 4,3 фоиз пунктга кўпайиб, 26,8 фоизни ташкил этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates