Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:
- Хоразм вилояти - 2,4 млрд сўм;
- Қорақалпоғистон Республикаси - 1,7 млрд сўм;
- Тошкент шаҳри - 1,4 млрд сўм.
Субсидияни «Солиқ» мобил иловасининг «Кешбек ва имтиёзлар» хизматининг «Қуёшли хонадон» бўлимидаги «Картага пул ўтказиш» ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.
2023 йил 1 апрелдан «Қуёшли хонадон» дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.