Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди

    7 август куни Қуёшда кучли чақнаши қайд этилди. Бу ҳақда ТАССга Амалий геофизика институти маълум қилди.

    “7 август куни Москва вақти билан соат 05:32 да рентген диапазонида қуёш доғлари 4168 (N04W29) гуруҳида 25 дақиқа давом этган М2.2 чақнаши қайд этилди”, дейилади институт хабарида.

    Август ойида ушбу қувватнинг жами етти бор чақнаши қайд этилган ва деярли барча чақнашлар бир гуруҳ қуёш доғларида содир бўлган.

    Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб беш синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал А0.0 даражаси Ер орбитасида ҳар квадрат метр учун 10 нановатт нурланиш қувватига тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнашлар қуёш плазмасининг эмиссияси билан бирга юз бериши мумкин, уларнинг булутлари Ерга етиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин, деб хабар берди report.az.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates