Қуёшда сўнгги етти йил ичида энг кучли чақнаш юз берди

    Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институтининг қуёш астрономияси лабораторияси Қуёшда сўнгги етти йилдаги энг кучли чақнаш содир бўлганини маълум қилди.

    Бу Қуёш фаоллигининг жорий давридаги энг йирик чақнаш бўлди. Чақнаш Х6.3 сифатида таснифланади.

    “Қуёшдан қайд этилган радиация оқимлари квадрат километрга тахминан бир киловаттни ташкил этди, бу замонавий тарихда қайд этилган рекорд даражадан атиги икки-уч баравар паст”, деди олимлар.

    Уларнинг фикрича, Қуёшда сўнгги икки циклдаги энг кучли фаоллик қайд этилмоқда, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates