Қуёшда яна кучли чақнаш содир бўлди

    Сешанба куни Қуёшда август ойида тўртинчи бор чақнаш қайд этилди.

    Бу ҳақда Амалий геофизика институти маълум қилди.

    “5 август куни Москва вақти билан соат 05:12 да рентген диапазонида қуёш доғлари 4168 (Н04Е03) гуруҳида 30 дақиқа давом этган М1.2 чақнаши қайд этилди”, дейилади институт хабарида.

    Аввалроқ олимлар август ойининг биринчи дам олиш кунларида катта чақнаш хавфи ортиши ҳақида башорат қилишган эди. Сешанба куни содир бўлган М синфидаги чақнаш август ойида юз берган тўртинчи ҳолатдир.

    Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб беш синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал А0.0 даражаси Ер орбитасининг 1 квадрат метрга 10 нВт нурланиш кучига тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнашлар қуёш плазмасининг эмиссияси билан бирга юз бериши, булутлари Ерга етиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин, деб хабар берди report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates