Бу Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида муҳокама этилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасида акс этмоқда.
Сенаторларнинг таъкидлашича, йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётган бўлса-да, айрим ҳуқуқий нормалар самарадорлигини ошириш зарурати мавжуд.
Қайд этиш лозимки, ҳайдовчиларга 2024 йилда содир этилган қоидабузарлиги учун расмийлаштирилган қарор сервердаги носозликлар сабабли орадан 11 ой ўтиб юборилганлиги аҳоли орасида ҳақли эътирозларга сабаб бўлди.
Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасида маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкинлиги белгиланган.
Қонунда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича жарима қўллаш муддатлари бир ой билан чекланмоқда.








