Рақамлаштириш мавзуси муҳокама қилинди

    Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институтида “Рақамлаштиришнинг педагогик масалалари ҳамда рус тили ва адабиётини ўқитишнинг трансформацияси” мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди.

    Тадбирда Россия, Қозоғистон, Хитой, Словакия ва Вьетнамдан таниқли олимлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда ёш тадқиқотчилар иштирок этди. Анжуманда рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг таълим тизимидаги ўрни, рус тили ва адабиётини ўқитишда рақамли ёндашувлар, интерактив методлар ва инновацион платформаларнинг самарадорлиги юзасидан илмий фикрлар билдирилди.

    Иштирокчилар рақамли ўқитиш методикасини такомиллаштириш, ўқув жараёнини замонавий технологиялар асосида ташкил этиш ҳамда педагогик фаолиятда инновацион ёндашувларни жорий этиш бўйича ўз таклифларини илгари сурди.

    Жумладан, институт ректори Ривожиддин Каримов рақамлаштириш жараёнининг таълимдаги долзарб жиҳатлари, шахсга йўналтирилган ўқув муҳитини яратиш ҳамда рақамли компетенцияларни шакллантириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

    Шунингдек, рақамли таълим методларини жорий этиш, илмий ҳамкорликни кенгайтириш ва инновацион лойиҳаларни ривожлантириш борасидаги тажриба ва ютуқлар билан ўртоқлашилди.

    Анжуман иши турли шуъбалар (секциялар) кесимида давом эттирилди. Унда иштирокчилар рақамлаштиришнинг педагогик масалалари, ўқитиш методикасининг модернизацияси, лингводидактика ва адабий таълимда инновацион ёндашувлар йўналишларида маъруза қилди, дейилади институт ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates