Рақамли стартаплар дастури иштирокчиларининг айрим харажатлари қоплаб берилади

    IT-Visa бериш амалиёти стартап лойиҳаларнинг таъсисчилари ва мутахассисларига ҳам татбиқ этилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, дастур иштирокчиларига қуйидаги қўллаб-қувватлаш механизмлари қўлланади:

    • қиймати 50 миллион АҚШ долларидан кўп бўлган хорижий венчур жамғармалардан инвестиция жалб қилган стартап лойиҳаларга мазкур инвестицияга тенг миқдоргача бўлган, бироқ 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда инвестиция маблағларини ажратиш;
    • қуйидаги харажатларни қоплаб бериш:
    • 5 йилдан ортиқ муддат давомида фаолият юритаётган ҳамда камида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилган етакчи халқаро акселерация дастурларида иштирок этиш;
    • инкубация ва акселерация дастурларини амалга оширувчи тадбиркорларга менторлар ва тренерларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган, бироқ 50 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда;
    • патентлаш ҳамда интеллектуал фаолият натижалари ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш харажатлари;
    • венчур жамғарма томонидан гаров таъминотисиз, асосий ставкадан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 300 миллион сўмгача миқдорда стартап лойиҳаларга қарз маблағларини ажратиш;
    • IT-Visa бериш амалиётини стартап лойиҳаларнинг таъсисчилари ва мутахассисларига ҳам татбиқ этиш.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates