Ўзбекистонда Малайзия компанияси билан ҳамкорликда ақлли мини-техникалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Ўзбекистонда Малайзия компанияси билан ҳамкорликда ақлли мини-техникалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари Малайзиянинг «Meraque Group Snd Bhd» компанияси директори И.Лии билан учрашди.

    Учрашувда икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ҳамкорликнинг ҳар икки томон учун ҳам бирдек манфаатли йўналишлари амалга ошириладиган лойиҳаларнинг истиқболлари бўйича таклифлар ўртага ташланди.

    Шунингдек, «Meraque Group Snd Bhd» компанияси директори И.Лии томонидан компания фаолиятига бағишланган тақдимот ўтказилиб, унинг 2018 йили «start-up» лойиҳа асосида ташкил этилгани, ҳозирги кунда эса 200 нафар олим, муҳандис ва ёш «start-up»чилар фаолият юритиши маълум қилинди.

    Учрашув чоғида томонлар ўртасида Малайзия компаниясининг боғларга ишлов берувчи, далаларга ўғит сепувчи ақлли мини-техникалари ҳамда айнан қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун мўлжалланган махсус дронларини Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига жорий этиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

    Учрашув сўнгида компания томонидан кичик ҳажмдаги ақлли қишлоқ хўжалиги техникаларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш тизимини Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий-тадқиқот институти ҳудудида йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга ошириш масалаларини кўриб чиқишга келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates