Қарорга кўра, рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Рақамли стартаплар дастури амалга оширилади.
Дастурда қуйидаги резидент юридик шахслар иштирок этиши мумкин:
- қуйидаги талабларга мос келувчи стартап лойиҳалар:
- фаолият давомийлиги – 6 ойдан 7 йилгача;
- календарь йилида жами даромади – 10 миллиард сўмдан ошмаган;
- инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга;
- рақамли технологияларга асосланган, юқори ўсиш ва хорижий бозорларга чиқиш салоҳияти бўлган бизнес моделга эга;
- стартап лойиҳалар экотизими платформасида рўйхатдан ўтган;
2. стартап экотизими иштирокчилари – венчур жамғармалар ва хусусий инвесторлар ҳамда стартап лойиҳалар учун акселерация ва инкубация дастурларини ташкиллаштириш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар.