Рақамли технологиялар соҳага жорий этилади

    Таълим 6 июн 2023 1713

    Бугун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти, бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси иш бошлади.

    Анжуманда малакатимиз ва Марказий Осиё мамлакатларининг соҳага ихтисослашган 20 дан зиёд олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этишмоқда.

    Конференцияни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори, профессор Худайназар Юнусов табрик сўзи билан очиб берди ва конференция ишига муваффақият тилади.

    Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IT-паркларни ташкил этиш, республикада рақамли индустрияни жадал ривожлантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Университетда қабул қилинган “Йўл харитаси”га асосан, жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти, бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш масалалари” мавзусида режалаштирилган Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда.

    Тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, мазкур университетнинг Самарқанд филиали, Тошкент давлат аграр университети, мазкур университетнинг Самарқанд филиали, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази, вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси, "КАФИЛ СУҒУРТА" АЖнинг вилоят филиали, “Камалак инвест” МЧЖ, “Афросиёб аудит-стандарт” МЧЖ, “Интелект-ҳисоб” хусусий корхонаси ҳамда Қозоқ миллий аграр тадқиқотлар университети (Қозоғистон), Харков давлат биотехнология университети (Украина)дан вакиллар онлайн ва офлайн иштирок этишди.

    Анжуманнинг биринчи куни “Рақамли иқтисодиёт шароитида бошқарув”, “Рақамли иқтисодиёт шароитида хизматлар соҳасининг долзарб масалалари”, “Рақамли иқтисодиёт шароитида суғурта фаолиятини ривожлантириш йўналишлари”, “Аудитнинг халқаро стандартлари ва уни амалиётда қўллаш” ва шу каби долзарб масалалардаги маърузалар иштирокчилар ҳукмига ҳавола этилди.

    Университет вакили, тадбир ташкилотчиларидан бири “Иқтисодиёт ва бухгалтерия ҳисоби” кафедраси мудири Улуғбек Эшмуродовнинг маълумот беришича, бугунги кунда таълим масканининг 3 нафар ёш олимлари томонидан айнан рақамли иқтисодиётни соҳага жорий этиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда. Булар Лола Сафарова, Бахтиёр Ўралов, Шерзод Нурмановларнинг илмий изланишлари мутахассислар томонидан ижобий баҳоланмоқда.

    Куннинг иккинчи ярмида анжуман иши шўъбаларга бўлинган ҳолда олиб борилди. Тадбир эртага ҳам давом этади.

    Университет ахборот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates