Рақобат қўмитаси: "IPOTEKABANK" АТИБга нисбатан молиявий жарима қўлланилди

    Рақобат қўмитасига кўра, "Ипотека-банк" АТИБнинг "Instagram"га жойлаган рекламаси қонун ҳужжатлари талабларига мос бўлмаган.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Рақобат қўмитаси "Instagram" ижтимоий тармоғидаги "IPOTEKABANK" АТИБнинг саҳифасида банк томонидан жорий қилинган "Super" номли омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан эканлиги ҳақида жойлаштирилган рекламанинг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари борилаётганлигини маълум қилган эди.

    Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссияси "IPOTEKABANK" АТИБ томонидан номақбул (нотўғри) рекламага йўл қўйган деб топилиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, қонун бузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилди.

    Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates