Телеграм мессенжерида "Trastbank" хусусий акциядорлик банки номидан фойдаланиб очилган "TrastBank | Kredit" номли гуруҳга ишонманг, гуруҳда кредит бериш баҳонасида шахсингизга оид маълумотлар сўралса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар банкларнинг логотиплари ва атрибутларидан фойдаланиб, сохта гуруҳ ва каналлар очмоқда, ушбу гуруҳларни текшириш учун банкнинг ўзига ёки расмий веб-сайтига мурожаат қилиб, маълумот олишингиз мумкин.
Номаълум манзилдан келган ҳаволага кирманг. Фейк хабарларга алданиб қолманг, дея огоҳлантирмоқда Киберхавфсизлик маркази.