“Реал Мадрид” футболчиларини олиб кетаётган автобус бахтсиз ҳодисага учради

    Салонида “Реал” футболчилари бўлган автобус Германиянинг “Лейпциг” клубига қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал ўйинига кетаётиб, кичик бахтсиз ҳодисага учради, деб хабар беради Bild.

    Германияда бўлиб ўтаётган оммавий иш ташлашлар туфайли мамлакатнинг бир қатор йирик аэропортларида иш тўғри ташкил этилмаётгани аввалроқ маълум қилинганди. “Реал Мадрид” футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт Лейпцигдан 160 километр узоқликда жойлашган Эрфурт аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Испания терма жамоаси футболчилари автобусда бир ярим соат ичида манзилига етиб боришди.

    Манбага кўра, Айхельборн ва Нора ўртасидаги автомагистралда оқ рангли Toyota Avensis йўлнинг нариги қаторига ўтаётиб, “Реал Мадрид” автобусини туртиб кетиши оқибатида ён ойнаси синиб тушган. Автобуснинг ўзига камроқ зарар етган.

    Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйини, “Лейпциг” ва “Реал” ўртасидаги баҳс 13 февраль, сешанба куни бўлиб ўтади ва Москва вақти билан соат 23:00 да бошланади. Жавоб ўйини 6 март куни Мадридда бўлиб ўтади, деб хабар беради rsport.ria.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates