“Реновация тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

    Ҳукумат 5 апрел 2023 1496

    Йиғилишда қурилаётган уй-жойларни коммуникация билан таъминлаш масаласига тўхталиб ўтилди.

    Йўли, транспорт қатнови охиригача ҳал қилинмагани учун кўплаб хонадон сотилмасдан тургани таъкидланди. Инфратузилма объектлари жойлашадиган ерларни аниқлаш кечиккани, лойиҳалар бир неча бор ўзгаргани сабабли айрим янги массивларда сув ва оқова тармоғини қуриш ишлари орқада қолмоқда. Шу муносабат билан:

    • вилоят ҳокимларига ҳозирда қурилаётган массивларда ички йўллар билан шахсан шуғулланиш;
    • Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтган йил қурилган уй-жойлар инфратузилмаси билан боғлиқ барча молиявий масалаларни тўлиқ ҳал қилиш;
    • бу йилнинг ўзида ипотека дастурлари доирасида қуриладиган уйлар инфратузилмасига зарур бўлган яна 800 миллиард сўм бўйича молиявий манбаларни аниқлаш топширилди.

    Аҳоли зичлиги паст, эски уйлари кўп ва уй-жойга талаб юқори бўлган шаҳарларда реновация дастурига талаб ортаётгани қайд этилди.

    Реновациянинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворини яратиш зарурлиги таъкидланиб, “Реновация тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун алоҳида ишчи гуруҳи тузилиши хабар қилинди. Ишчи гуруҳи илғор хорижий тажриба асосида “Реновация тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates