Республика таълим маркази директори лавозими бўйича ОТМ ректорига тенглаштирилади

    Таълим 26 феврал 2021 14161

    Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Қарорга кўра, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:

    – умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти, таянч ва вариатив ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш;

    – Халқ таълими вазирлиги буюртмасига асосан тузувчиларни танлаш ҳамда дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларнинг ягона макетларини яратиш;

    – яратилган дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларни экспертизадан ўтказиш, уларни таълим тизимида қўллаш бўйича хулоса бериш;

    – ўқув режаси, дастурлари, яратилган дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларни тажриба-синовдан ўтказиш ишларига раҳбарлик қилиш;

    – фанларни ўқитиш методикаси ва ўқувчилар билимларини баҳолашнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш, шунингдек, таълим дастурларининг интеграциялашувига асосланган ўқитишнинг фанлараро ёндашувини жорий қилиш ва бу борадаги ижобий тажрибани умумий ўрта таълим муассасаларида оммалаштириш;

    – умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган фанларни, айниқса, биринчи босқичда математика, информатика, кимё, биология ва ўзбек тили (она тили ва давлат тили сифатида) фанлари учун ўқув-методик таъминотни яхшилаш ҳамда дарсликларнинг сифатли тайёрланишини таъминлаш;

    – ўқув-тарбия жараёнига “SТЕАМ” фанларини (Science - табиий фанлар, Тесhnology - технологиялар, Еngineering - техник ижодкорлик, Аrt - санъат, Маthematics - математика) ўқитиш бўйича илғор педагогик технологиялар ва бошқа мақбул методикаларни жорий этиш;

    – Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезонлари (КРI) асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фан методистлари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиш ва уларнинг рейтингини шакллантириш.

    2021 йил 1 апрелдан бошлаб Марказ директорининг меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра базавий лавозим маош миқдорлари олий таълим муассасаси ректорига, директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари - олий таълим муассасаси проректорига, таркибий бўлинмалар бошлиқлари - олий таълим муассасасининг факультет деканига, методистларининг иш ҳақи миқдори - олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

    Марказ таълим сифатини ошириш мақсадида қўшимча равишда ишга жалб қилиш бўйича юқори малакали мутахассислар, шу жумладан, хорижий экспертлар ва хорижда яшайдиган ватандошлар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар имзолаши мумкин.

    Умумий ўрта таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш, экспертизадан ўтказиш ва тақриз бериш ҳамда экспертлар ва тақризчиларга ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси бюджет ва айланма маблағлари ҳисобидан Республика таълим маркази учун очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали молиялаштирилади.

    Марказга шартнома асосида қуйидаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи эга бўлади:

    – халқаро таълим платформаларида мавжуд бўлган электрон ресурсларни, шу жумладан, умумий ўрта таълим муассасаларининг педагог кадрлари учун ўқув-методик ресурслар, мактаб ёшидаги болаларга мўлжалланган видеодарслар, таълим билан боғлиқ ўйинлар ва бошқа маҳсулотларни маҳаллийлаштириш йўналишида бепул ва пулли хизматлар кўрсатиш;

    – нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари томонидан тавсия этилган ўқув режаси ва дастурлари, дарсликлар ҳамда ўқув-методик ресурсларни амалиётда қўллаш юзасидан илмий хулосалар бериш.

    Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Марказ ходимларининг таркибини танқидий кўриб чиқиб, Марказга юқори малакали ва илмий салоҳиятли кадрларни жалб қилади, бунда беш йилдан кам бўлмаган педагогик ёки таълим соҳасидаги бошқарув органларида иш стажига эга бўлган мутахассисларни ишга қабул қилиш амалиётини йўлга қўйилади.

    Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастури, дарслик ва ўқув-методик мажмуалар, ўқитиш методикаси ва баҳолаш, замонавий таълим муҳитини татбиқ қилиш бўйича тажриба-синов ишларини ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидан бири Марказга бириктирилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates