Республиканинг тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин

    Жорий йилнинг 20-22 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

    Бу ҳақда "Ўзгидромет" раҳбари ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

    20-21 март кунлари шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

    Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, жорий йилнинг 20-22 март кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

    Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates