Бунда аҳоли билан мулоқот қилиш, энг оғир, энг чекка, энг олис ҳудудларга чиққан ҳолда, маҳаллама-маҳалла, қишлоқма-қишлоқ, кўчама-кўча, уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини бартараф этишга эътибор қаратилмоқда.
Ҳар бир маҳалла учун тузилган алоҳида ишчи гуруҳлар орқали барча хонадонларга кириб борилмоқда. Шунингдек, секторлар кесимида ижтимоий объектлардаги шарт-шароитлар ва муаммоли ҳолатлар ўрганиляпти.
Бугунга қадар туманнинг 44 та маҳалласида 31 525 та хонадондан ўрганилди. Уйма-уй юриш давомида 6 079 та муаммолар аниқланиб, 1 634 таси жойида ҳал этилди.
Туман сектор раҳбарлари 4 та ижтимоий-иқтисодий ҳолати нисбатан оғир бўлган “Ширин”, “Тома”, “Нуробод”, “Маданий ер” маҳаллаларидаги аҳоли хонадонларида тунаб қолиб, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, нуронийлар билан ҳудудда аҳолини қийнаб келаётган масалалар бўйича суҳбатлар ўтказилди, муаммоларга жойида ечим топиш чоралари кўрилди.
Хусусан, электр таъминотини яхшилаш мақсадида 72 дона темир бетон таянчлар, 2 та трансформатор ўрнатилди, 1 таси юқори кучланишли трансформаторга алмаштирилди, 2,5 км тармоқ тортилди. 18,4 км ички йўллар шағаллаштирилди. 181,4 минг тонна қўшимча суюлтирилган газ етказиб берилди.
Шу билан бирга 30 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация воситалари, протез маҳсулоти етказиб берилди. 246 та эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга жами 100 млн сўмдан зиёд турли амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги янгича тизим янги йил байрами арафасида фуқароларга яхши кайфият улашмоқда.
Ишлар давом эттирилмоқда.