Реципиент ва донорларни инсон аъзолари трансплантацияси амалиётига тайёрлаш тартиби белгиланди

    Адлия вазирлиги "Давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида реципиент ҳамда тирик донорни трансплантация амалиётига тайёрлаш ва уларнинг амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартиби тўғрисида"ги низомни рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами: 3708, 21.11.2025 й.)

    Мазкур Низомда давлат тиббиёт муассасаларида ретсипиэнтлар ва донорларни трансплантация амалиётига тайёрлаш ва уларнинг амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартиби белгиланди.

    Низомга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июндаги 333-сон қарорида кўрсатилган давлат тиббиёт муассасалари ретсипиэнтлар ва донорларни трансплантация амалиётига тайёрлашдан олдин, уларнинг соғлиғи бўйича махсус тиббий тайёрлов чораларини амалга оширади.

    Реципиент ва донордан трансплантация амалиётидан олдин розилик олинади ҳамда у видеоёзувга қайд этилади.

    Реципиентлар ва донорлар трансплантацияси амалиётидан сўнг 21 кунгача реабилитацияда бўлади, реабилитациядан кейин эса улар ҳудудий тиббиёт муассасаларида диспансер назоратига олинади.

    Реципиентлар диспансер назоратида бўлган вақтда шифокорлар томонидан бепул иммуносупрессив дори воситалари билан таъминланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates