Reuters: Найробида самолёт ҳалокатга учради, оқибатда олти киши ҳаётдан кўз юмди

    Кения пойтахти Найроби шимоли-шарқида енгил моторли самолётнинг қулаб тушиши оқибатида олти киши, жумладан, ерда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий амалдорга таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.

    Африка тиббий тадқиқотлар ва тараққиёт жамғармасига (AMREF) тегишли Cessna Citation 560 самолёти Найробидан Сомалига учаётган эди. Ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай, у ерга пастлай бошлаган, қурилаётган бинога қулаб тушган, электр симини шикастлаган ва ёниб кетган. Аввалроқ бортда икки нафар учувчи ва икки нафар тиббиёт ходими бўлгани хабар қилинганди.

    Воқеа жойида Кения қутқарув хизматлари ишламоқда, полиция воқеани ўрганмоқда, деб хабар берди tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates