Рицарь Роланднинг афсонавий қиличи ўғирланди

    "Француз Эксалибур" деб ҳам аталадиган сирли Дурендал қиличи бир пайтлар Рокамадурдаги 9,7 метрлик қояга санчилган эди. Объект деярли 13 аср давомида ўз ўрнида бўлган, қоя қилич туфайли диққатга сазовор жой ҳисобланган. Ишончлилиги учун қилич занжир билан тошга бириктирилган. Сўнгги хабарларга кўра қилични ўғирлаб кетишган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

    Дурандалнинг сеҳрли кучлари ҳақидаги афсона ХИ асрнинг классик ўрта аср адабий асари "Роланд қўшиғи"да мавжуд. Асарда айтилишича, қилич сайёрадаги энг ўткир, тош блокларини осонгина кесиб ўтади ва уни синдириш мутлақо мумкин эмас эди.

    Афсонага кўра, қурол осмондан келган фаришта томонидан Карлнинг ўзига совға қилинган, шундан сўнг у ҳукмдорнинг жияни Роландга тегишли бўлган. Қиличнинг сопи ҳаворий Пётрнинг тиши, шунингдек, бир қанча авлиёларнинг сочлари ва қонлари билан қопланган.

    Шу билан бирга, Роланд Ронсева довонида сарасенлар билан жангда мағлуб бўлган. Душман қилични қўлга киритмаслик учун уни синдиришга ҳаракат қилган. Бу уриниш рицарь учун яна бир фиаско бўлган. Кейин у қилични улоқтирга. Бир неча километрларни босиб ўтган қилич, Рокамадурдаги тошга санчилиб қолган.

    Шаҳар мери Доминик Ленфантнинг сўзларига кўра, шаҳар аҳолиси асрлар давомида ўзларининг кичик ватанларининг бир қисми бўлган ёдгорлик йўқолганидан афсусда.