Россия Федерациясининг “KvantForm” ОАЖ вакиллари ТДТУнинг Олмалиқ филиалида

    Шу йилнинг 4 октябр куни Россия Федерациясининг “KvantForm” ОАЖ вакиллари И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалига ташриф буюрди.

    Ташриф давомида Россия Федерациясининг “KvantForm” ОАЖ ва ТДТУ Олмалиқ филиалида ўртасида ҳамкорлик шартномаси тузилди. Шунингдек, ТДТУнинг Олмалиқ филиалида “ҚФорм дастурида навли прокатларни лойиҳалаш ва моделлаштириш” мавзуси бўйича семинар бўлиб ўтди.

    Тадбирда Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети профессор ўқитувчилари ТДТУ Олмалиқ филиали директори А.У.Самадов ва профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистр ва бакалавр талабалар, шунингдек, “Ўзметкомбинат” АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, “Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” АЖ, “LI DA METAL TECHNOLOGY” ХК МЧЖ, “Ангрен пипе плант” МЧЖ ҳамда “Оҳангарон қувур металлургия заводи” МЧЖ ҚК мутахассислари иштирок этди.

    Шунингдек, тадбирда меҳмонлар ҚФорм дастури ва унинг имкониятлари тўғрисида тақдимот қилди. Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Шу билан бирга меҳмонлар филиал лабораториялари билан таништирилди.

    Куннинг иккинчи ярмида “ҚФорм” дастурида амалий ишлар бажарилиб, ишлаб чиқариш соҳа мутахассислари ҳамда филиалнинг бакалавр ва магистр талабалари берилган топшириқлар бўйича машқлар бажарди ҳамда иштирокчиларга “ҚФорм” дастури бўйича бўлиб ўтадиган халқаро олимпиадада иштирок этиш юзасидан тавсиялар берилди.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates