Россия вакцинаси COVID-19 дан қанча вақт ҳимоя қила олади?

    Вакцина барча қоидаларга мувофиқ рўйхатга олинган ва мутлақо хавфсиздир.

    Россия вакцинаси қабул қилингандан сўнг икки йил давомида коронавирусдан ҳимоя қилади. Бу ҳақда “Россия-1” телеканалига Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази раҳбари Александр Гинцбург маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, вакцина барча қоидаларга мувофиқ рўйхатга олинган ва мутлақо хавфсиздир.

    Гинцбургнинг таъкидлашича, “Спутник-V” вакцинаси хорижий аналоглардан фарқ қилади, чунки у икки компонентлидир. Мутахассиснинг фикрига кўра, мазкур эмлов манзилига бўлаётган танқид жаҳон бозоридаги рақобат билан боғлиқ.

    “Ўйлаб кўринг, агар Россия вакцинаси туфайли баъзи фирмалар кўп миллиардлаб долларлардан маҳрум бўлса, қандай муносабат билдиришни хоҳлар эдингиз?” — деди Гинцбург.

    Унинг сўзларига кўра, ҳозирда иммунитетнинг кучайиши коронавируснинг ҳар қандай дозасидан ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

    “Биз институтда ўзимизга ниқобсиз ва бир оз эркин бўлиш имконини беришимиз мумкин”, деди Гинцбург.

    Эслатиб ўтамиз, 11 август куни Россия Федерацияси дунёда биринчи бўлиб COVID-19 профилактикаси учун вакцинани рўйхатдан ўтказди. Препарат Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates