Россияда Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради

    Вертолётда Россиянинг Шимолидаги маҳаллий конлардан бирининг 20 нафар ишчиси бўлган. Парвоз қийин об-ҳаво шароитида амалга оширилган.

    Россиянинг Магадан вилоятида бортида йигирма нафар йўловчи бўлган Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Улардан камида икки нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия фавқулодда хизматларига таяниб, РосСМИ хабар берди.

    Қайд этилишича, вертолёт тоғли ҳудудига қулаб тушган. У маҳаллий конлардан бирининг 20 нафар ишчисини олиб кетаётган эди. Самолётда қолган одамларнинг тақдири номаълум.

    Ҳалокатнинг асосий версиялари орасида техник носозлик ва мураккаб об-ҳаво шароитида учувчи хатоси кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.

    “Дастлабки маълумотларга кўра, авария содир бўлган ҳудудга сменали ишчиларни олиб ўтишда оғир об-ҳаво шароити ҳукмронлик қилган, техника бунга бардош бера олмаган, инсон омили ҳам кўриб чиқилмоқда”, дейилади фавқулодда вазиятлар хизмати хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates