Россиядаги мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Омбудсман мурожаат юборди

    Бир қатор оммавий ахборот воситаларида “Россияда полиция мигрантларни ўрдаксимон юришга мажбурлади” сарлавҳаси остида хабарлар эълон қилинди.

    «Русская Община Екатеринбург» телеграм каналида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Россия миграция қонунчилигига амал қилиниши бўйича рейд ўтказганини маълум қилган.

    Қайд этиш лозимки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) 2023 йилда Россияга ташрифи давомида ўша ерда яшайдиган юртдошларимиз билан учрашиб, уларнинг яшаш шароитлари ва муаммоларини ўрганган эди.

    Ҳамюртларимиз фикрлари асосида Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари ўртасидаги ҳамкорлик йўлга қўйилиб, мурожаатларни биргалик кўриб чиқиш, жумладан Россия Федерацияси худудида меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишланади.

    Бундан аввал ҳам Омбудсман Ф.Эшматова мурожаатига асосан Краснодарда мигрантларга нисбатан ўтказилган рейдлар бўйича ўрганишлар олиб борилиб, маълумот тақдим этилган. Россия Омбудсмани мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мониторинглар ўтказаётганини ва ҳолат назоратга олинганини маълум қилган эди.

    Омбудсман юқоридаги "Русская Община Екатеринбург" телеграм каналида эълон қилинган ҳолат бўйича ҳам Россия Федерацияси Омбудсманига мурожаат қилиб, Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқлари таъминланишида кўмак сўради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates