QR-кодни олиш учун «Путешествую без COVID-19» иловасини App Store, Google Play, AppGallery орқали юклаш мумкин. Мобиль илова юкланганидан сўнг уни ишга туширасиз, тил ва геолокацияни танлайсиз ҳамда қайси давлатдан қайси давлатга кетаётганлигингизни белгилашингиз керак бўлади.
"Дунё" ААнинг қайд этишича, 72 соатдан кўп бўлмаган вақтда ПЗР-тестини Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган лабораторияларда топширишингиз зарур. Лаборатория ходимига тест натижасини «Путешествую без COVID-19» мобиль иловаси орқали олмоқчи эканингизни хабар берасиз.
Шундан кейин, паспорт маълумотларини (серия рақами ва бошқалар), телефонингиздаги QR-код орқали лаборатория томонидан берилган тест натижаларини сканер қиласиз, чегарани кесиб ўтаётганингизда масъул ходимга QR-кодни телефонингиз экрани орқали тақдим этасиз.
Эслатиб ўтамиз, Евросиё тараққиёт банкининг рақамли ташаббуслар жамғармаси томонидан ишлаб чиқилган ушбу иловадан фойдаланиш 1 сентябрдан бошлаб Россияга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун мажбурий тартибда жорий этилади.









